Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси ва сардори Жон Терри 2026 йилги Жаҳон чемпионати яримфиналидан сўнг Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси ҳақида фикр билдирди.
Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди. 39 ёшли Месси эса иккита голли узатмани амалга оширди.
«39 ёшли бу инсоннинг ўйинини кузатиш ҳайратланарли эди. У — тарихдаги энг буюк футболчи ва ҳали ҳам энг юқори савияда тўп тепмоқда. Аргентина кўп жиҳатдан ажойиб ўйин кўрсатди.
Мендан кўпинча: «Мессини қандай тўхтатиш мумкин?» деб сўрашади. Жавоб оддий — ҳеч қандай. У билан жисмонан курашиш эса, аксинча, унинг фойдасига ишлайди. У жуда кучли, курашишни яхши кўради ва унда барча сифатлар мужассам», — деб ёзди Терри ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
2026 йилги Жаҳон чемпионати финали 19 июл куни АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтади. Унда амалдаги жаҳон чемпионлари Аргентина миллий жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади.
