Пабло Сабалета Ўз вақтида Аргентина миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчи жамоа етакчиси Лионел Месси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Собиқ ҳимоячи Мессининг машғулотлардаги ҳаракатларини ёдга олди. Сабалетанинг сўзларига кўра, барча ҳужуми билан бир жамоада бўлишни истаган. Бу амалда рақиб устидан ғалабани кафолатларди.
«Аммо агарда сен унга қарши ўйнашингга тўғри келиб қолса – бу умуман бошқа масала. У ҳаётингни дўзахга айлантирарди. Бундай даражадаги футболчини ҳали жуда ёшлигидан кузатиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайдиган имтиёз эди. У чинакамига кучли таассурот қолдирарди», - дея Паблонинг сўзларидан иқтибос келтирди ФИФА расмий сайти.
Амалдаги жаҳон чемпионлари АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган мундиал финалида Испанияга қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, 39 ёшли Месси ушбу мусобақада 8 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади