«Челси» клубининг собиқ яримҳимоячиси Жо Коул Англия миллий жамоасини немис мутахассиси Томас Тухел бошқараётганидан норози эканини билдирди.
Инглизлар 2026 йилги Жаҳон чемпионати яримфиналида Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
«Мен Томас Тухелнинг «Челси»даги мураббий сифатидаги фаолиятини ва клубда амалга оширган ишларини жуда ёқтирганман. Менимча, у — ажойиб мутахассис. Аммо Англия миллий жамоасини немис мураббий бошқараётгани ҳақидаги фикр мени ҳеч қачон тарк этмаган.
Биз Англия эмасмизми? Менимча, жамоани инглиз мураббий бошқариши керак. Биз айнан шу мақсад сари интилишимиз лозим деб ўйлайман. Баъзи кичикроқ футбол мамлакатлари учун эса ривожланишга ёрдам бериш мақсадида хорижлик мутахассисни таклиф қилиш — мутлақо нормал ҳолат», — деди Коул The Rest Is Football подкастида.
Жо Коул: «Англияни инглиз мураббий бошқариши керак. Хорижлик мутахассисга ишониш кичикроқ футбол давлатларига хос»
Футбол
17 июл, 04:35
«Челси» собиқ яримҳимоячиси миллий жамоани маҳаллий мураббий бошқармаётганидан норози.
Foto: Getty Images
15.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Англия
1
:
2
Аргентина