Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел 2026 йилги Жаҳон чемпионати яримфинали доирасида Аргентинадан (1:2) учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Германиялик мутахассиснинг айтишича, мағлубиятга асосий сабаб тактик қарорлар эмас, балки инглиз футболининг ўзига хос хусусиятларидир.
«Ўша пайтда менда дунёдаги ҳеч қандай тактик схема бизга ёрдам бера олмайди, деган ҳис пайдо бўлди. Чунки биз жуда пассив ўйнадик ва жисмоний жиҳатдан ҳам етарлича кучли эмасдик. Жамоа жарима майдонимизга ёриб кираётган рақибларни тўхтата олмади, узатмаларимиз эса аниқ чиқмади.
Ҳали статистик маълумотларни кўрмадим, аммо ўйлашимча, голдан кейин ўйиннинг бориши кескин ўзгарди ва тўпга эгалик қилиш кўрсаткичимиз сезиларли даражада пасайди. Ҳаводаги тўплар учун кураша олмадик ва шу сабабли тобора чуқур ҳимояга чекиндик. Бу режамизда йўқ эди, аммо вазият шундай кечди.
Иккинчи тўлқиндан ҳужумга қўшилаётган яримҳимоячиларни тўхтата олмадик, улар ҳимоямиздаги бўшлиқлардан усталик билан фойдаланишди. Рақибнинг узатмалари эса энг юқори даражада эди. Биз тўпни қайта назоратга олишимиз керак эди, акс ҳолда прессингдан чиқиб кетиш ва ташаббусни ўз қўлимизга қайтаришнинг иложи йўқ эди.
Менимча, тўпга эгалик қилиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Эҳтимол, бу жиҳат испанлар, аргентиналиклар ва бразилияликлар футболидагидек бизнинг футбол DNK'мизга сингмаган. Улар тўпни назорат қилиб, ўйинни айнан тўпга эгалик орқали бошқаришни яхши билишади», — деди Тухел Sky Sports нашрига берган интервюсида.
Тухел: «Чекиниш режамизда йўқ эди. Аммо Англиянинг DNK'сига тўпга эгалик қилиш қобилияти сингмаган»
Футбол
16 июл, 23:20
Инглизлар устозининг фикрича, мағлубиятга сабаб тактик қарорлар эмас.
Foto: Getty Images
15.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Англия
1
:
2
Аргентина
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади