Италия миллий жамоаси ва «Рома» клуби собиқ ҳужумчиси Франческо Тотти шу кунларда ўтаётган жаҳон чемпионати-2026да ўзи учун қаҳрамон бўлган футболчилар ҳақида гапирди. Мусобақа финалида Испания ва Аргентина миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 19 июл куни 23:59да старт олади.
— Агарда ушбу мундиални алоҳида футболчиларнинг қарама-қаршилиги дейилса, сиз учун мусобақанинг асосий фигуралари ким бўлди?
— Асосий қаҳрамонлар — ҳамма кутган ўша футболчилар. Мбаппе, Месси, Ҳоланд, Беллингҳем, Кейн. Улар ўйин натижаларини ҳал қилди ва жамоалари имкон қадар узоққа етиб боришини таъминлади, — деди Тотти.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади