Словениялик Славко Винчич 19 июл куни Ню-Йоркда бўлиб ўтадиган Испания ва Аргентина миллий жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 финалининг бош ҳаками этиб тайинланди.
46 ёшли Винчичга унинг ҳамюртлари Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич қанот ҳаками сифатида ёрдам беради.
Захира ҳаками — Адҳам Маҳадме, унинг ёрдамчиси эса Муҳаммад Ал Қалаф (иккаласи ҳам Иорданиядан).
Венесуэлалик Хесус Валенсуэла эса 18 июл санасида Майамида ўтадиган Франция ва Англия ўртасидаги 3-ўрин учун беллашувнинг бош ҳаками этиб тайинланди.
42 ёшли Валенсуэлага унинг ҳамюртлари Хорхе Уррего ва Тулио Морено қанотларда ёрдам беришади.
Захира ҳаками — Жалол Жайед, унинг ёрдамчиси эса Закариё Бринси (иккаласи ҳам Марокашдан).
ЖЧ-2026. Финал ва 3-ўрин учун ўйинга ҳакамлар тайинланди
Футбол
17 июл, 01:50
Ҳал қилувчи баҳс словениялик тажрибали ҳакамга топширилди.
Foto: Getty Images
19.07.2026, 15:00
Жаҳон чемпионати
Испания
-
:
-
Аргентина
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади