Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Райан Шерки ЖЧ якунлари борасида фикрлари билан ўртоқлашиб, мухлисларга мурожаат қилди. Учинчи ўрин учун баҳсда францияликлар Англия миллий жамоаси билан рўбарў келади.
«Ҳеч қачон унутманг, биз қайтамиз ва янада кучлироқ бўлиб қайтамиз! Энг аввало биз яна барчани миллий рамзимиз атрофида бирлаштириш учун қайтамиз. Биз бутун Франциянинг якдил эканини ҳис қилиб турдик ва бу ақлбовар қилмас ҳолат эди», — дея Шерки сўзларини келтиради Франция миллий жамоаси Х тармоғидаги расмий саҳифасида.
АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мундиал 19 июлгача давом этади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина миллий жамоаси бу сафар финалда Испанияга қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади