Бугун
24
Ўзбек

Де ла Фуэнте: «Олдимизда ажойиб йўл босиб ўтган жуда кучли рақиб турибди»

Футбол
18 июл, 03:05
Испания бош мураббийи Аргентинага қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Де ла Фуэнте: «Олдимизда ажойиб йўл босиб ўтган жуда кучли рақиб турибди»
Фото: Getty Images
19.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Испания Испания - : - Аргентина Аргентина

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги жаҳон чемпионати финали доирасидаги Аргентинага қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Финалга чиқишнинг ўзи катта шараф. Агар ҳар йили жаҳон чемпионати финалигача етиб бориш имкони бўлса, ҳатто унда мағлуб бўлиш ҳисобига ҳам бунга рози бўлардим. Лекин биз ғалаба учун курашмоқчимиз.

Бу лаҳзадан завқ олишни истаймиз. Олдимизда ажойиб йўл босиб ўтган жуда кучли рақиб турибди.

Бу ҳақиқий футбол байрами бўлади. Бир-бирига кўп жиҳатдан ўхшаш икки буюк жамоа майдонга чиқади.

Ҳар биримиз ўйинни ўзимизга қулай йўналишга буришга ҳаракат қиламиз. Ҳакамлар томошабоп ўйинга ёрдам бериш учун шу ерда. Биз эса уларга ёрдам беришимиз керак.

Мен фақат ҳозир меҳмонхонага вертолётда қайтишимиз кераклиги учунгина ҳаяжондаман. Мени ҳақиқатан ҳам шу нарса асабийлаштиради. Биз фақат шу онлардан завқ олишни истаймиз», — деди де ла Фуэнте.

Аввалроқ Родри Аргентина фақат Мессидан иборат эмаслиги ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар