«Реал» янги бош мураббийи Жозе Моуринио келаси мавсумда жамоанинг асосини кимлар ташкил этишини аллақачон белгилаб бўлган. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Қайд этилишича, португалиялик мутахассис қўл остида 6 нафар футболчининг асосий таркибдаги ўрни деярли кафолатланган. Улар — Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Жуд Беллингҳэм, Федерико Валверде, Тибо Куртуа ва жамоанинг янги аъзоси Марк Кукуреля.
Маълумот ўрнида, Жозе июн ойи бошида «қаймоқранглилар» бош мураббийи этиб тайинланганди. «Special one» лақабига эга мутахассис ўтган мавсумни ҳеч қандай совринсиз якунлаганидан кейин клубни тарк этган Алваро Арбелоа ўрнини эгаллади.