Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2027 йил ёзида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Журналист Карлос Карпионинг хабарига кўра, айни пайтда энг эҳтимолий сценарий шуки, бразилиялик футболчи амалдаги шартномаси якунлангач клубни текинга тарк этади. Унинг ўрнига эса «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд трансфер қилиниши режалаштирилган.
Қайд этилишича, «Реал» ва Винисиус ўртасида янги шартнома борасидаги музокаралар ҳануз ижобий якун топмаган.
Винисиус 2018 йилда Бразилиянинг «Фламенго» клубидан 45 миллион евро эвазига «Реал» сафига келиб қўшилган. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.
2025/26 йилги мавсумда 25 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 53 та баҳсда майдонга тушиб, 22 та гол ва 14 та ассист қайд этди. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 140 миллион евро деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча ушбу маълумот расмий тасдиқланмаган. Эрлинг Ҳоланднинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси давом этмоқда, Винисуснинг келажаги бўйича эса якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.