Live
5
Ўзбек

Моуринио Гонсало Гарсиянинг «Реал»дан кетишига рухсат бермади

Футбол
15 июл, 12:50
Португалиялик мутахассис ҳужумчини жамоада олиб қолишни истамоқда.
Моуринио Гонсало Гарсиянинг «Реал»дан кетишига рухсат бермади
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда El Debatе хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти 21 ёшли ҳужумчини сотишни режалаштирган эди. Бироқ янги бош мураббий Жозе Моуринио футболчининг трансферига вето қўйди.

Қайд этилишича, португалиялик мутахассис Гонсало Гарсия таркибдаги ўрин учун Эндрик билан рақобат қилиши керак, деб ҳисобламоқда. Ҳозирча Гарсия устунликка эга, чунки у жамоа билан мавсумолди машғулотларини аллақачон бошлаб юборган.

«Реал» академияси тарбияланувчиси бўлган Гонсало Гарсиянинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 39 та учрашув ўтказиб, 8 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар