Андер Эррера фаолиятини ватанида давом эттиради.
Испаниялик яримҳимоячи «Сарагоса» билан шартнома имзолади. 36 ёшли футболчи фаолиятини айнан шу клубда бошлаган.
«Сарагоса» айни вақтда Испаниянинг куч жиҳатидан учинчи дивизионида ўйнайди.
Эррера ўтган мавсумда «Бока Хуниорс»да ҳаракат қилиб, Аргентина чемпионатида 9 та ўйин ўтказганди. Яримҳимоячи фаолияти давомида «Атлетик», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» клубларида ҳам тўп тепган.
