Бугун
8
Ўзбек

Ҳарри Уинкс «Каляри»га ўтди

Футбол
15 июл, 15:50
«Тоттенҳэм» собиқ яримҳимоячиси А Серияга қайтди.
Ҳарри Уинкс «Каляри»га ўтди
Foto: Cagliari

Ҳарри Уинкс фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради.

«Лестер» билан хайрлашган яримҳимоячи «Каляри» сафига қўшилди ва сардинияликлар билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

30 ёшли инглиз ўтган мавсумда Чемпионшипда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Уинкс фаолиятининг катта қисмини «Тоттенҳэм»да ўтказган. Унга А Серия бегона эмас — 2023 йили «Сампдория»да ижарада ҳаракат қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кальяри Кальяри
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар