Жакарта шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг қизлар ўртасида U-23 ёш тоифасидаги беллашувлари ҳам якунланди.
МОҚ матбуот хизмати ёзишича, қизиқарли баҳслар якунида ўзбекистонлик қизлар 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди ҳамда ушбу ёш тоифасида ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
🥇 Олтин медал:
-51 кг: Гулсевар Ғаниева
-57 кг: Хуморабону Мамажонова
-60 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова
-65 кг: Севинч Хуррамова
-80 кг: Рухшона Парпиева
+80 кг: Собирахон Шахобиддинова
🥈 Кумуш медал:
-70 кг: Райхона Қурбонбоева
🥉 Бронза медал:
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-75 кг: Ойша Тоирова
Аввалроқ U-19 тоифасида ҳам ўзбекистонлик қизлар тенгсиз бўлишганди.
Бокс. Ўзбекистон U-23 қизлар жамоаси ҳам Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
Бокс
15 июл, 15:35
6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали қўлга киритилди.
Foto: Olympic uz