Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида U-19 ёш тоифасидаги қизлар беллашувлари якунланди.
МОҚ матбуот хизмати ёзишича, ўзбекистонлик қизлар 10 та вазн тоифасининг 8 тасида иштирок этишганига қарамай, 4 та олтин ва 2 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
🥇 Олтин медал:
-54 кг: Сабрина Чакоманова
-60 кг: Севара Маматовада
-65 кг: Рушанабону Исоева
-75 кг: Самира Турғунова
🥈 Кумуш медал:
-51 кг: Назокат Мардонова
-70 кг: Мафтуна Янгиева
Бокс. Ўзбекистон U-19 қизлар жамоаси Осиё чемпионатида биринчи бўлди
Бокс
15 июл, 10:45
8 та вазнда 4 та олтин ва 2 та кумуш медал қўлга киритилди.
Foto: Olympic uz