Live
1
Ўзбек

Шерки: «Ҳамма биздан қўрқарди. Ўзимизга ютқаздик. Техник ва тактик томондан мағлуб бўлдик»

Футбол
15 июл, 15:10
Франция яримҳимоячиси ЖЧ яримфиналидаги мағлубиятдан сўнг жамоасининг хатоларини айтди.
Шерки: «Ҳамма биздан қўрқарди. Ўзимизга ютқаздик. Техник ва тактик томондан мағлуб бўлдик»
Foto: Getty Images
14.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 0 : 2 Испания Испания

Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Райан Шерки ЖЧ-2026 яримфиналидан ўрин олган Испания (0:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу жуда оғир. Бизда бу йўлни охиригача босиб ўтиш учун барча имкониятлар бор эди.

Ростини айтсам, ҳар бир жамоа биздан қўрқарди. Ва бизни мағлуб этган ягона жамоа — ўзимиз бўлдик. Биз ўз-ўзимизни енгдик... Ҳакамлар туфайли ҳам эмас, Испания туфайли ҳам эмас. Техник ва тактик жиҳатдан мағлуб бўлдик. Биз ўзимиз қодир бўлган даражада ўйнамадик.

Испанияликлар футбол ўйнашни қанчалик ёқтиришса, шундай ўйнашди. Биз эса бундай қилолмадик. Энди бунинг учун товон тўлаймиз».


Францияликларнинг хатолари сабаблари ҳақида

«Менимча, бу хатолар рақиб билан боғлиқ эмасди — улар ақлдан оздирадиган даражада босим ўтказишмади, бутун майдон бўйлаб прессинг ҳам қилишмади. Баъзи пайтларда бизда ўйнаш, янги нарса яратиш, ўнг ёки чап томонга ўтиш, марказга қайтиш ва ҳимоядан паслар орқали чиқиш учун вақт бор эди. Менимча, биз ҳиссиётларимизни бошқаришда яхши ишлай олмадик».

Ҳакамлик ҳақида

«Нимани хоҳласангиз, гапиришингиз мумкин... Аммо улар шунчаки биздан агрессивроқ ва ақллироқ эди. Ҳакам ўз вазифасини юқори даражада бажармади, лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди... Ҳакамни айблаб бўлмайди: у биздан голни олиб қўйгани йўқ», — дея Шеркининг сўзларини келтиради L'Equipe.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар