ЖЧ-2026 яримфинали олдидан Англия миллий жамоаси билан боғлиқ қизиқарли статистика эълон қилинди.
«Английский Акцент» маълумотига кўра, инглизлар номи «А» ҳарфи билан бошланувчи терма жамоаларга қарши ўтказган сўнгги 22 та учрашувнинг бирортасида ҳам мағлуб бўлмаган.
Бундан ташқари, Англия бундай рақибларга қарши сўнгги 17 та ўйинда атиги 1 та гол ўтказиб юборган.
Албатта, бугунги рақиб аввалгилардан анча кучли. Англия бу сафар ЖЧ-2026 яримфиналида амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина билан тўқнаш келмоқда.
Мазкур баҳс ғолиби турнир финалида Испания миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Мағлуб бўлган жамоа эса учинчи ўрин учун Францияга қарши баҳс олиб боради.