Live
5
Ўзбек

Де ла Фуэнте — Жаҳон ва Европа чемпионатларидаги дастлабки 14 ўйинида ютқазмаган биринчи мураббий

Футбол
15 июл, 12:25
Испанлар устози бу борада ван Гал ва Жакени ортда қолдирди.
Де ла Фуэнте — Жаҳон ва Европа чемпионатларидаги дастлабки 14 ўйинида ютқазмаган биринчи мураббий
Foto: Getty Images
14.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Франция Франция 0 : 2 Испания Испания

Испания миллий жамоаси яримфиналда Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалига йўл олди.

«Қизил фурия» устози Луис де ла Фуэнте эса жаҳон ва Европа чемпионатларидаги мағлубиятсиз сериясини 14 та ўйинга етказди.

65 ёшли мутахассис раҳбарлигида жамоа Евро-2024да ғолиб чиққанди, ЖЧ-2026да финалга йўл олди. Бу даврда испанлар 13 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этишди.

Де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатининг финал босқичларидаги дастлабки 14 та ўйинида мағлубиятга учрамаган биринчи Европа жамоаси мураббийи бўлди.

Иккинчи ўринни қуйидаги мураббийлар бўлишиб турибди:

Эме Жаке (Франция) — 12 та ўйин, Евро-1996 ва ЖЧ-1998да (пеналтилар серияси билан якунланган ўйинлар дуранг сифатида ҳисобланган);

Луи ван Гал (Нидерландия) — 12 та ўйин, ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2022 (пеналтилар серияси билан якунланган ўйинлар дуранг сифатида ҳисобланган).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар