Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 доирасида ўтказган 7 ўйинининг 6 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Турнир яримфиналида Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги жамоа Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Испания Жаҳон чемпионатлари тарихида бир турнир давомида 6 та ўйинда тўп ўтказмаган илк жамоага айланди. Унаи Симон дарвозасига ягона гол чоракфиналдан ўрин олган Белгияга (2:1) қарши баҳсда Шарл де Кетеларе томонидан урилди.
Бунга қадар 2006 йилги Италия, 2002 йилги Германия, 1974 йилги Нидерландия, 1966 йилги Англия, 1938 йилги Венгрия ва 1930 йилги Уругвай жамоалари финалгача атиги биттадан гол ўтказишганди. Бироқ бу жамоалар Испанияга нисбатан камроқ ўйинда майдонга тушишган: энг кўпи билан 6 та. Венгрия ва Уругвай эса ҳар бири 3 тадан баҳсда иштирок этган.
Испания бир мундиалнинг 6 та ўйинида тўп ўтказмай, рекорд ўрнатди
Футбол
15 июл, 10:22
ЖЧ-2026да фақат де Кетеларе Европа чемпионлари дарвозасини ишғол этишни уддалади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади