Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби вакили Отабек Аҳадов фаолиятини Корея Республикасининг «Бусан Ай-Парк» клубида давом эттиради.
«Ўзбекистонлик истеъдодли ҳимоячи фаолиятини Корея Республикаси чемпионатида давом эттиради. Футболчимизга янги жамоаси сафида омад ва зафарлар тилаймиз!», - дейилади хабарда.
Ўзбекистон Cуперлигаси ушбу мавсумида ҳимоячи клуб сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб, уларни тўлиқ ўтказди ва 1 та сариқ карточка ишлаб олди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади