Live
1
Ўзбек

Тухел: «Англияда Аргентинага қарши курашиш учун сабр ва характер бор»

Футбол
15 июл, 14:00
«Уч шерлар» бош мураббийи яримфинал олдидан рақибнинг кучли томонларини эътироф этди.
Тухел: «Англияда Аргентинага қарши курашиш учун сабр ва характер бор»
Foto: Getty Images
90’+7 Жаҳон чемпионати Англия Англия 1 : 2 Аргентина Аргентина

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел ЖЧ-2026 яримфиналида Аргентинага қарши учрашув олдидан рақиб ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аргентина миллий жамоасининг айрим футболчиларини яхши биламан, баъзилари билан бирга ишлаганман. Буни ҳис қилиш мумкин ва майдонда ҳам кўриниб турибди. Уларнинг устун томонлари бор. Гол ўтказиб юборганида ёки ўйин қийинлашганида ҳам улар саросимага тушмайди. Уларни мағлуб этиш жуда қийин. Бу ҳақиқат. Улар тўрт йил аввалги жамоага жуда ўхшайди.

Жамоанинг жипслигини, мақсад йўлида қандай қурбонликларга тайёрлигини кўриш мумкин. Улар ўз услубига содиқ қолади ва ҳис-туйғулар билан ўйнайди. Қатар мундиалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Уларни ўша мураббий бошқармоқда.

Албатта, тарих ҳам улар учун катта аҳамиятга эга ва бу уларга қўшимча мотивация беради. Биз буни яхши тушунамиз ва бунга тайёрмиз.

Аммо биз ҳам ҳиссиётларга бой жамоамиз. Англияда Аргентинага қарши курашиш учун етарлича сабр, характер ва ирода бор. Биз бу баҳсга тайёрмиз», — деди Тухел.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 яримфиналидаги Англия — Аргентина учрашуви бугун бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар