Live
5
Ўзбек

Педро Порро «Реал»га ўтишни хоҳламоқда

Футбол
15 июл, 12:34
Бироқ Мадрид клуби испаниялик ҳимоячига қизиқиш билдирмади.
Педро Порро «Реал»га ўтишни хоҳламоқда
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби ва Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Педро Порро фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиришни истаган. Бу ҳақда журналист Марио Кортегана хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида «қироллик клуби»га ўтишни жуда хоҳлаган. Аммо у Мадрид клуби унинг трансферига қизиқмаслигини ҳам тушуниб турган. Охир-оқибат, «Реал» ҳақиқатан ҳам Поррони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмади.

Педро Порро 2023 йилда «Спортинг»дан 40 миллион евро эвазига «Тоттенҳэм»га кўчиб ўтган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йил 30 июнгача амал қилади.

2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 47 та учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

Тransfermarkt портали Порронинг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар