«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Жед Спенс ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Football365 хабар берди.
Манбага кўра, англиялик 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Ливерпул» қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар ҳимоячи трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Жуд 2022 йилда «Мидлсбро»дан 14 миллион евро эвазига «Тоттенҳэм»га ўтган. Унинг «тақачилар» билан шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда футболчи барча турнирлар доирасида 44 та ўйинда майдонга тушган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.