Live
5
Ўзбек

«Реал» мавсумга тайёргарлик давомида «Шалке»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Футбол
14 июл, 12:26
Мадрид клуби бу йил ёзда Германияда ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда.
«Реал» мавсумга тайёргарлик давомида «Шалке»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Фото: Getty Images

Bild нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби «Шалке»га қарши назорат учрашувида майдонга тушиши мумкин. Баҳс 16 август куни ўтказилиши тахмин қилинмоқда. «Қаймоқранглилар» устози Жозе Моуринио ушбу баҳсни истамоқда. Айтилишича беллашув Гелзенкирхендаги «Фелтинс-Арена»да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26-йилги мавсум якунларига кўра, «Реал» Испания чемпионатида «Барселона»дан ортда қолди ва иккинчи ўринни эгаллади. Каталония жамоаси 94 очко, «қаймоқранглилар» эса 86 очко жамғаришга муваффақ бўлишди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар