Live
1
Ўзбек

Маттеус: «Мбаппе айнан Дешам даврида Франция етакчисига айланди»

Футбол
14 июл, 10:20
Германиялик собиқ футболчи Лотар Маттеус франциялик мураббийнинг ишига юқори баҳо берди.
Маттеус: «Мбаппе айнан Дешам даврида Франция етакчисига айланди»
Фото: Getty Images
14.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Испания Испания

Германия миллий жамоаси собиқ сардори Лотар Маттеус Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам ҳужумчи Килиан Мбаппега чинакамига жамоанинг етакчиси бўлиши учун катта ёрдам берганини таъкидлади.

«Франция миллий жамоасининг супер юлдузи Килиан Мбаппе мисолида кўриш мумкинки, мураббий футболчига жуда катта таъсир ўтказиши мумкин. Айнан Дешам даврида Мбаппе етакчига айланди. У жамоани ортидан эргаштира олади, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам барчасини бошқариб туради. Шунингдек, у ҳимоявий ҳаракатларда ҳам фаол, қўшимчасига яхши интервюлар бермоқда», - деди Маттеус Sky Sportга интервюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, форвард «Реал»га ўтгач, тўғри хулосалар чиқарган.

«Мбаппе улғайди. Катта эҳтимол, у Мадридда ўзини Парижда қисман бўлгани каби, примадонна сингари тута олмаслигини тушуниб етгандир».

Шу билан бирга Маттеус Дешамнинг Франция миллий жамоаси ҳужум учлиги билан ишини таъкидлади. Тажрибали мутахассис Мбаппе, Усмон Дембеле ва Майкл Олисе триосини бирлаштира олди.

«Мбаппе, Дембеле ва Олисе - бу маҳорат масаласи эмас, бу кўпроқ мулоқот масаласидир. Дешам барчасини назорат қила оляпти ва футболчиларга уларнинг ролини тўғри тушунтириб бермоқда».

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 июл Тошкент вақти билан тунги 23:59да ЖЧ-2026 яримфиналида Франция - Испания ўйини старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар