Live
1
Ўзбек

Расман: Карл Дарлоу — «Манчестер Юнайтед» футболчиси

Футбол
14 июл, 10:41
«Манчестер Юнайтед» Уэлс миллий жамоаси кипери билан шартнома имзолаганини маълум қилди.
Расман: Карл Дарлоу — «Манчестер Юнайтед» футболчиси
Фото: Manchester United FC

Уэлс миллий жамоаси дарвозабони Карл Дарлоу «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати. 35 ёшли голкипернинг шартномаси 2028 йилгача амал қилади ва яна 1 йилга узайтириш имконияти мавжуд.

Дарлоу профессионал даражада 279 ўйинда иштирок этган ва улардан 74 таси — Премер-лигага тўғри келади. Ўтган мавсум у «Лидс Юнайтед» асосий дарвозабони сифатида ҳаракат қилди ва 5 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

«Мен «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолаганимдан ғурурланаман. Ажойиб дарвозабонлар гуруҳига қўшиляпман ва бу клуб талаб қиладиган юқори даражани ушлаб туриш учун елкама-елка машғулотларда қатнашишимизни ўзгача иштиёқ билан кутяпман.

Бу чинакамига ўзгача имконият. Клуб учун ҳаяжонли давр бошланаётганини барча кўриб турибди ва мен бу жараёнга ўз ҳиссамни қўшишни истайман. Жамоадошларимни қўллаб-қувватлаб, мақсадларга етишда кўмаклашишни ният қилганман», — дея Дарлоу сўзларидан иқтибос келтирди клуб расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар