«Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио Мадрид клуби унинг қўл остида қайси тактик схема бўйича ўйнаши ҳақида бир тўхтамга келди.
Журналист Марио Кортегананинг хабар беришича, португалиялик мутахассис жамоа икки таянч яримҳимоячи билан «4-2-3-1» схемаси бўйича ўйнаши керак деб ҳисобламоқда. Бир таянч яримҳимоячи ўз позициясида қатъий туриб, мудофаа вазифаларини бажариши керак. Бу ўринни Орелиен Чуамени эгаллаши мумкин. Иккинчи таянч яримҳимоячига майдонда нисбатан эркинлик берилади. Бу ёки Федерико Валверде, ёки агар «Реал» трансферини расмийлаштирса, янги яримҳимоячи бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2025/26-йилги мавсум якунлари бўйича «Реал» Ла Лигада 2-ўринни эгаллаб, чемпионликни «Барселона»га бой берганди.