Live
3
Ўзбек

Агбонлахор Франция ўйинчилари ҳақида: «Уларни тўхтатиш жуда қийин бўлади»

Футбол
14 июл, 12:20
Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Францияни ЖЧда қолган иштирокчилар орасида энг кучли жамоа деб ҳисобламоқда.
Агбонлахор Франция ўйинчилари ҳақида: «Уларни тўхтатиш жуда қийин бўлади»
Фото: Getty Images
14.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Испания Испания

Англия миллий жамоасининг собиқ аъзоси Габриэл Агбонлахор Франция миллий жамоасини жаҳон чемпионатида қолган иштирокчилар орасида энг кучли жамоа деб ҳисоблайди.

«Менимча, Франция турнирнинг энг яхши жамоаси эди. Уларда заиф нуқталар йўқ: жамоа ҳимояда ишончли, паст блокка ёки юқори прессингга қарши ҳамиша ечим топа олади.

Уларда ҳужум ва яримҳимояда шу қадар кўп вариантлар бор. Менимча, бу жамоа жаҳон чемпионатларидаги энг буюк жамоалардан бири сифатида тарихга кириши мумкин. Уларни тўхтатиш жуда қийин бўлади», - деди собиқ футболчи talkSPORT нашрига интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати илк яримфиналида Франция - Испания тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:59 старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар