Live
3
Ўзбек

«Интер» Кертис Жонс бўйича яна рад жавобини олди

Футбол
14 июл, 11:40
«Ливерпул» яримҳимоячини 40 миллион евродан арзонига қўйиб юбормайди.
«Интер» Кертис Жонс бўйича яна рад жавобини олди
Foto: Getty Images

«Интер» «Ливерпул» яримҳимоячиси Кертис Жонсни сотиб олиш борасидаги навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.

Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, Милан клуби воситачилар орқали 25 ёшли футболчи учун 32 миллион евро таклиф қилган, бироқ «Ливерпул» бу таклифни рад этган.

Қайд этилишича, мерсисайдликлар Жонсни 40 миллион еврога баҳоламоқда ва ушбу суммадан камига уни сотишни режалаштирмаяпти. Агар харидор клуб бу талабни бажармаса, яримҳимоячи жамоада қолади.

2025/26 йилги мавсумда Кертис Жонс барча мусобақаларда 49 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Футболчининг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар