Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте ЖЧ-2026 яримфиналида Францияга қарши баҳс олдидан футболчиларининг руҳий ҳолатига баҳо берди.
«Юлий Сезар: «Буюк ютуқлар азоб-уқубатсиз бўлмайди», деган эди. Агар бирор нарсага эришмоқчи бўлсангиз, нимадандир воз кечишингизга тўғри келади. Биз бунга тайёрмиз.
Мен ҳар куни футболчиларга битта гапни айтаман: биз бундан ҳам кучлироқ бўла оламиз. Чунки биз аллақачон жуда яхши жамоамиз», — деди Де ла Фуенте.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 яримфиналидаги Франция — Испания учрашуви бугун, 14 июл куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.