Франция миллий жамоаси бош мураббийи Диде Дешам ЖЧ-2026 яримфинал доирасидаги Испанияга қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. У рақиб бу жуфтликнниг яққол фаворити эканлигини таъкидлади.
«Шубҳасиз, Испания бўлажак ўйиннинг яққол фаворити. Мен уларга босим бўлиши учун буни айтмаяпман. Улар кўп гол урмоқда ва бор йўғи битта тўп ўтказиб юбоди… Улар чиндан фаворит», — дея Дешам сўзларидан иқтибос келтирди Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 июл, жаҳон чемпионати 1/2 финал дастлабки учрашуви бўлиб ўтади ва унда Франция ҳамда Испания миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ўйин «Эй-Ти-энд-Ти» (Арлингтон, Техас, АҚШ) стадионида бўлиб ўтади.