Бугун
13
Ўзбек

Мбаппе «Диктатор» мемига муносабат билдирди

Футбол
14 июл, 05:08
Франциялик ҳужумчи ЖЧ-2026 вақтида оммалашган интернет ҳазилига қисқа жавоб қайтарди.
Мбаппе «Диктатор» мемига муносабат билдирди
Foto: Getty Images
14.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Испания Испания

Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 давомида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган «Диктатор Мбаппе» мемига муносабат билдирди.

Мусобақа пайтида трибунада Мбаппе ҳарбий форма кийган ҳолда тасвирланган плакатни ушлаб турган мухлис сурати интернетда вирусдек тарқалди. Ушбу тасвир кўплаб мемлар ва ҳазиломуз постларга сабаб бўлди.

Мбаппе эса бунга қисқа жавоб берди: «Бошқа бундай қилманг».

Маълумот учун, «Диктатор Мбаппе» ёки «Генерал Мбаппе» меми 2024 йилда пайдо бўлган. Ўшанда футболчининг юристлари Марселдаги кабобхонага бургер тавсифи сабабли судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда Мбаппе «авторитар раҳбар» сифатида тасвирлана бошлаганди.

Шундан буён мем турли кўринишларда ривожланиб, унда Мбаппе клуб ва миллий жамоада барча қарорларни ўзи қабул қиладиган, мураббийлар ва трансфер сиёсатига таъсир ўтказадиган шахс сифатида ҳазил тариқасида гавдалантирилмоқда.

ЖЧ-2026 давомида эса ушбу мем яна оммалашди. Сунъий интеллект ёрдамида яратилган ҳарбий услубдаги тасвирлар, стадионларда ҳарбий кийимдаги мухлислар ва турли сатирик постлар интернетда кенг тарқалди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар