Live
1
Ўзбек

«Челси» Лакруа трансферига Чалобани қўшмоқчи

Футбол
14 июл, 06:41
Лондон клуби «Кристал Пэлас» ҳимоячиси учун расмий таклиф тайёрламоқда.
«Челси» Лакруа трансферига Чалобани қўшмоқчи
Foto: Getty Images

«Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси Максанс Лакруа фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби яқин кунларда Лакруа трансфери бўйича «Кристал Пэлас»га расмий таклиф юборади. «Челси» футболчининг нархини пасайтириш мақсадида ўз ҳимоячиси Трево Чалобани ҳам ушбу битимга қўшишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Лакруанинг ўзи аллақачон «Челси»га ўтишга розилик берган. Ҳозирда «Кристал Пелас» 26 ёшли ҳимоячини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

2025/26 йилги мавсумда Лакруа барча мусобақаларда 55 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар