«Челси» вингери Алехандро Гарначо мавсумолди тайёргарлик йиғинига қўшилмади. Бу ҳақда Тhe Athletic хабар берди.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида клубни тарк этишни истамоқда. Унинг келажаги бўйича музокаралар давом этаётгани сабаб Гарначога вақтинча жамоага қўшилмасликка рухсат берилган.
Қайд этилишича, «Челси» футболчини фақат тўлақонли трансфер асосида қўйиб юборишга тайёр. Лондон клуби 21 ёшли вингерни 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Гарначога Англия Премер-лигаси, бошқа Европа чемпионатлари ҳамда Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. «Челси» эса трансферни яқин икки ҳафта ичида якунлашни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Алехандро Гарначо ўтган ёзда «Манчестер Юнайтед»дан 40 миллион фунт эвазига «Челси» сафига келиб қўшилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади