Live
9
Ўзбек

Алонсо: «Челси»дек клубнинг бир қисми бўлиш – улкан шараф»

Футбол
11 июл, 12:38
Хаби Лондон клубига тайинлови ҳақида фикр билдирди.
Алонсо: «Челси»дек клубнинг бир қисми бўлиш – улкан шараф»
Фото: Getty Images

«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо Лондон клубига тайинланганидан кейинги илк ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

«Бу ажойиб туйғу. Аввало, бу мен учун катта шараф. Дунёдаги энг йирик клублардан бири, сўнгги ўн йилликларда улкан муваффақиятларга эришган жамоанинг бир қисми бўлиш — улкан имтиёз.

Энди олдинда турган синовларни интиқлик билан кутяпман. Ҳа, бизни қийин вазифалар кутмоқда, аммо айнан шундай чақириқлар футболнинг энг гўзал жиҳати ҳисобланади», — деди Алонсо клуб матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 1 июл куни расман «кўклар» бош мураббийи этиб тайинланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар