Live
1
Ўзбек

«Рома» Гарначони ижарага олмоқчи

Футбол
10 июл, 14:46
Унинг лондонликлар билан шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
«Рома» Гарначони ижарага олмоқчи
Фото: Getty Images

Италиянинг «Рома» клуби «Челси» вингери Алехандро Гарначони ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Алфредо Педулла хабар берди.

Манбага кўра, римликлар аргентиналик 22 ёшли футболчининг «Челси»даги вазиятини диққат билан кузатмоқда. Агар жамоанинг янги мураббийлар штаби Гарначога таянмаса, «Рома» уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича таклиф юборади.

Маълумот учун, Гарначо 2025 йилнинг августида «Манчестер Юнайтед»дан «Челси»га ўтган эди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2032 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ўтган мавсумда Гарначо барча турнирларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар