Live
1
Ўзбек

Расман: Жорже Жезуш Португалия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Футбол
10 июл, 10:03
Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби собиқ устози Португалия миллий жамоасида иш бошлади.
Расман: Жорже Жезуш Португалия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Фото: Getty Images

Бу ҳақда миллий жамоанинг матбуот хизмати X тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.

«Бугун янги йўл бошланмоқда. Миллий жамоага хуш келибсиз, мистер Жорже Жезуш», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, A Bola 71 ёшли мутахассис Евро-2028 ва ЖЧ-2030га саралаш ҳамда тайёргарлик даврида жамоани бошқаришини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Жезушнинг охирги иш жойи «Ан Насср» клуби бўлиб, у клубни ёзда тарк этганди. Таъкидлаб ўтамиз, айнан Саудия Арабистони клубида португалияликлар сардори Криштиану Роналду тўп тепади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда «Ан Наср» Саудия Арабистони чемпионига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар