Бугун
3
Ўзбек

Жокович Месси билан солиштириш ҳақида: «Мен ҳам 90 дақиқа ўйнашни истардим»

Футбол
10 июл, 07:26
Дунёнинг саккизинчи рақамли теннисчиси аргентиналик футболчи билан солиштиришга табассум билан муносабат билдирди.
Жокович Месси билан солиштириш ҳақида: «Мен ҳам 90 дақиқа ўйнашни истардим»
Фото: Getty Images

24 карра «Катта дубулға» мусобақалари чемпиони, дунёнинг саккизинчи рақамли теннисчи сербиялик Новак Жокович аргентиналик футболчи Лионел Месси билан солиштиришга табассум билан муносабатда бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда нафақат футбол бўйича жаҳон чемпионати балки теннис бўйича Уимблдон-2026 «Катта дубулға» мусобақаси ҳам қизғин палласига кирган. Куни кеча 1/4 финалда Жокович канадалик Феликс Ожер-Аляссим устидан қозонган ғалаба қозонди — 7:6 (12:10), 3:6, 6:3, 6:7 (4:7), 7:6 [10:4]. Мазкур баҳс беш соатдан ортиқ вақт мобайнида давом этди.

– 39 ёшида Месси ҳали ҳам мундиалда гол ураётгани ажойиб. Сиз эса беш соат ва 15 дақиқадан сўнг ўйинни ютаяпсиз.
– Мен ҳам у каби 90 дақиқа ўйнашни истардим, аммо... (кулади).

– Сизнингча, тикланишга улгурасизми?
– Кўрамиз, яхши томони шуки, орада бир кун дам олиш мумкин, – деди Жокович Уимблдондаги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 19:30да Жокович Уимблдон-2026 яримфиналида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Янник Синнерга қарши кортга тушади.

Бугунги янгиликлар