Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
«Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари ўртасида ҳужумчи Хулиан Алварес трансфери борасидаги музокаралар давом этмоқда. Каталонияликлар жаҳон чемпионатидан кейин форвард учун 130 млн евро таклиф қилишни мақсад қилган.
Манбанинг хабарига кўра, бу «Барселона» таклиф қилиши мумкин бўлган максимал сумма ҳисобланади. Таклиф ҳар қандай ҳолатда ҳам 150 млн еврогача оширилмайди. «Кўк-анорранглилар» ҳали ҳам Алварес Каталония клуби сафига кўчиб ўтишни истаётганига ишонмоқда ва бу музокаралардаги муҳим омил бўлади, деб ҳисоблашмоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсум Алварес барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатма етказиб берди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 100 млн еврога баҳоламоқда.