Live
1
Ўзбек

«Барселона» трансферлар учун 210 миллион евро кредит олди

Футбол
9 июл, 10:00
Клуб Хулиан Алварес, Карим Адейеми ва Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
«Барселона» трансферлар учун 210 миллион евро кредит олди
Foto: Getty Images

«Барселона» ёзги трансфер кампаниясини молиялаштириш мақсадида 210 миллион евро миқдорида банк кредити расмийлаштирди. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар берди.

Манбага кўра, маблағнинг асосий қисми Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес, Дортмунднинг «Боруссия»си вингери Карим Адейеми ҳамда «Ал Ҳилол» ҳимоячиси Жоау Канселу трансферларига йўналтирилади.

Шунингдек, кредит маблағининг бир қисми футболчиларнинг маоши ва бошқа операцион харажатларни қоплаш учун ишлатилади. Қайд этилишича, ушбу кредит клубнинг келажакдаги даромадлари ҳисобига олинган.

Маrcа маълумотига кўра, Адейеми трансфери яқин кунларда якунланиши кутилмоқда. Хулиан Алварес бўйича музокаралар эса Жаҳон чемпионати тугаганидан кейин фаоллашади. Жоау Канселу трансферини расмийлаштириш учун эса аввало солиқ масалаларини ҳал қилиш талаб этилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар