Бугун, 9 июл куни ЖЧ-2026 чоракфиналида Франция ва Марокаш миллий жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
Ушбу ўйин олдидан Франция миллий жамоасининг уч нафар футболчиси дисквалификация хавфи остида турибди.
Гап таянч яримҳимоячи Ману Коне ҳамда вингерлар Майкл Олисе ва Бредли Баркола ҳақида кетмоқда. Агар улар Марокашга қарши баҳсда сариқ карточка олса, эҳтимолий яримфинални ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Франция — Марокаш баҳси бугун, 9 июл куни бўлиб ўтади. Беллашувни аргентиналик ҳакам Факундо Телло бошқариб боради.