Live
6
Ўзбек

ЖЧ-2026. Франция — Марокаш ҳамда Испания — Белгия ўйинлари ҳакамлари эълон қилинди

Футбол
8 июл, 04:02
Жаҳон чемпионати 1/4 финал босқичининг икки ўйинига тайинланган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди.
ЖЧ-2026. Франция — Марокаш ҳамда Испания — Белгия ўйинлари ҳакамлари эълон қилинди
Фото: Getty Images
09.07.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Марокаш Марокаш

Бу ҳақда ФИФА ўзининг Х тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.

Жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Франция — Марокаш ҳамда Испания — Белгия ўйинлари ҳакамлари эълон қилинди.

Франция — Марокаш ўйинини Факундо Телло бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Хуан Пабло Белатти ва Габриэл Чаде ёрдам беради, тўртинчи ҳакам — Дарио Эррера, захира ҳаками — Кристиан Наварро (барчаси Аргентинадан).

Испания — Белгия баҳсида эса англиялик Майкл Оливер бригадаси фаолият олиб борадиган бўлди. Унга қанотларда ҳамюртлари Стюарт Бёрт ҳамда Жеймс Мейнворинг ёрдам берса, тўртинчи ҳакам — Рамон Абатти ва захира ҳаками — Рафаэл да Силва Алвес Бразилиядан.

Эслатиб ўтамиз, Франция — Марокаш ўйини эртага тунда, Тошкент вақти билан 01:00да старт олади. Испания — Белгия беллашуви эса жума, 10 июл куни тунда 23:59да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар