Live
5
Ўзбек

Андрей Сантос – «Манчестер Юнайтед» футболчиси (Романо)

Футбол
8 июл, 13:22
Бразилиялик яримҳимоячи «қизил иблислар» билан шахсий шартларни ҳам келишиб олган.
Андрей Сантос – «Манчестер Юнайтед» футболчиси (Романо)
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Челси» яримҳимоячиси Андрей Сантос трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо нашри хабар берди.

Манбага кўра, трансфернинг кафолатланган қиймати 56 миллион евродан ошади. Бундан ташқари, келишувга 2 миллион евродан ортиқ осон амалга ошириладиган бонуслар ҳам киритилган.

Шунингдек, «Челси» футболчининг келажакдаги трансферидан тушадиган маблағнинг 10 фоизини олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Қайд этилишича, 22 ёшли бразилиялик яримҳимоячи «Манчестер Юнайтед» билан шахсий шартларни келишиб олган ва трансферни якунлаш учун «Челси»дан рухсат олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар