Live
5
Ўзбек

Бенитес: «Агар «Челси» Хаби Алонсони қўллаб-қувватласа, у муваффақият қозонади»

Футбол
8 июл, 12:24
Испаниялик мутахассис собиқ шогирдининг мураббийлик салоҳиятига юқори баҳо берди.
Бенитес: «Агар «Челси» Хаби Алонсони қўллаб-қувватласа, у муваффақият қозонади»
Foto: Getty Images

«Ливерпул» ва «Челси»нинг собиқ бош мураббийи Рафаел Бенитес Хаби Алонсонинг Лондон клуби бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Хаби жуда ақлли инсон. Мен уни интеллектуал мураббий деб биламан ва унинг иш услуби менга жуда ёқади. У «Реал Соседад B»ни бошқарган пайтдан бошлаб фаолиятини кузатганман. Кейинчалик «Байер»даги муваффақиятлари ҳам мени ҳайратда қолдирди.

У «Реал»га келганида кўпчилик бизнинг мураббийлик услубимизни таққосларди. Аммо «Реал» — ўзгача клуб. Бу ерда фақат кийиниш хонаси эмас, балки раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши ҳам катта аҳамиятга эга. Менимча, Хаби у ерда ўзига керакли даражадаги ёрдамни олмади. Балки айнан шу сабаб «Челси» унинг салоҳиятини тўғри баҳолагандир. Агар клуб уни қўллаб-қувватласа, у «Челси»да албатта муваффақият қозонади», — дея Бенитеснинг сўзларини talkSPORT келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо футболчилик фаолияти давомида «Ливерпул» сафида айнан Рафаел Бенитес қўл остида тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар