Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Аргентина ва Миср беллашуви бўлиб ўтди. Голларга бой кечган беллашувда аргентиналиклар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мисрликлар Иброҳим ва Зиконинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. 79-дақиқада Ромеро ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Месси 83-дақиқада мувозанатни тиклади. 90+3-дақиқада эса Энцо Фернандес ғалаба голига муаллифлпк қилди.
Шу тариқа, Аргентина суперкамбэк эвазига чоракфиналга чиқди.
ЖЧ-2026. 1/8 финал
Аргентина – Миср 3:2
Голлар: Ромеро 79, Месси 83, Энцо Фернандес 90+3 – Иброҳим 15, Зико 67
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Молина (Монтиел, 73), Ромеро, Лисандро Мартинес, Таляфико (Гонсалес, 66), де Паул (Линсадро Мартинес, 66), Макаллистер, Фернандес, Паредес, Месси, Алварес.
Миср: Шобейр, Рабия, Иброҳим, Ҳани, Ҳафез, Ашур (Фатҳи, 46), Аттия, Лашин, Зико, Салоҳ, Ҳассан (Трезеге, 73).
Фойданилмаган пеналти: Месси 21
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади