Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси Мисрга қарши ўйинда голли узатмани амалга ошириб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши ассистентга айланди.
39 ёшли футболчи турнирдаги 9-ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бу эса жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Бундан ташқари, Месси 21 та гол билан жаҳон чемпионатларининг энг яхши тўпурари ҳам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Скалони жамоаси Мисрни суперкамбэк эвазига мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади