Аргентина миллий жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финалида Мисрга (3:2) қарши ўйнади.
Бу беллашувда Лионел Месси дастлаб пеналтидан фойдалана олмади. Кейинчалик асситни амалга оширди. Сўнгра гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, 39 ёшли форварднинг турнирдаги голлари сони 8 тага етди. Натижада у Килиан Мбаппе (Франция) ва Эрлинг Ҳоландни (Норвегия) ортда қолдирди. Бу ҳужумчилар ҳисобида 7 тадан гол бор.
Месси нимчоракфинал баҳсларидан сўнг тўпурарлар рўйхатида яққол етакчи ҳисобланади.