Live
1
Ўзбек

Азизхон Исақов – «Бухоро» футболчиси

Футбол
7 июл, 15:47
У мавсумнинг биринчи қисмини «Қўқон-1912» жамоасида ўтказган.
Азизхон Исақов – «Бухоро» футболчиси
Фото: Бухоро ПФК

«Бухоро» клуби иккинчи давра олдидан таркибни кучайтириш ва соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида жамоамиз илк трансферни амалга оширди.

Мавсумнинг биринчи қисмини «Қўқон-1912» жамоасида ўтказган дарвозабон Азизхон Исақов эндиликда бухороликлар шарафини ҳимоя қилади.

Исақов 2000 йилда туғилган ва «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида «Пахтакор», «Сурхон», «Қўқон-1912» каби клублар дарвозасини қўриқлаган. Клублар миқёсида жами 72 учрашув ўтказиб, 25 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бухоро Бухоро
Бугунги янгиликлар