«Реал Сосиедад» клуби бош мураббий Пеллегрино Матараццо билан тузилган шартнома муддати узайтирилганини расман эълон қилди.
Сан-Себастян клуби 48 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди. Янги келишув 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Матараццо 2025 йил декабр ойи охирида жамоа бошқарувини ўз қўлига олган пайтда «Реал Сосиедад» Ла Лигада 16-ўринда бораётган эди. Унинг раҳбарлиги остида жамоа турнир жадвалидаги вазиятини яхшилади ва Испания Кубогида ғалаба қозонди. Натижада «Реал Сосиедад» ўтган мавсум Ла Лигада 10-ўринни эгаллади.