Бугун
14
Ўзбек

Шевале «ПСЖ»да қолишга қарор қилди – манба

Футбол
7 июл, 18:24
Люка янги мавсумда асосий таркиб учун курашади.
Шевале «ПСЖ»да қолишга қарор қилди – манба
Фото: Getty Images

«ПСЖ» дарвозабони Люка Шевале жамоада қолишга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Оливе Талларон хабар берди.

Франциялик дарвозабон ушбу масала бўйича «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике билан бир неча бор батафсил суҳбатлашган ва мутахассиснинг қўллаб-қувватлашига эришган.

Шундан сўнг футболчи келаси мавсумда биринчи рақамли дарвозабон бўлиш учун клубга ва ўзига имконият беришга қарор қилган.

Шевальенинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Ўтган мавсумда футболчи клуб сафида 26 та ўйин ўтказиб, 28 та гол ўтказиб юборди ва 10 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар